100 децибеллдан юқори шовқин инсон умрини қисқартиради

    Саломатлик 26 сентябр 2022 2517

    Ҳозир дунё бўйича 12-35 ёш оралиғидаги 1 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакиллари эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида.

    Бугунги глобаллашув даврида шовқин-сурондан холи яшаш жуда қийин. Транспортлар ҳаракати, машиналар сигналлари, телефонлар жаранги, мусиқа садолари… Қолаверса, ёшлар орасида юқори частоталарда мусиқа тинглаш урфга айланган.

    ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозир дунё бўйича 12-35 ёш оралиғидаги 1 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакиллари эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида. Бунга айнан тўю томошалар, кўнгилочар тадбирларда давомли равишда баланд овозда мусиқа эшитиш сабаб бўлмоқда.

    — Узоқ муддат юқори даражадаги товуш таъсири остида бўлиш эшитиш қобилияти пасайишига олиб келади, — дейди олий тоифали шифокор Шоира Абдусатторова. — Масалан, ҳозирги замонавий мусиқа ишқибози бўлган ёшларнинг йигирма фоизида эшитиш қобилияти саксон беш ёшли кексалар даражасига тенглашиб қолган.

    Баланд товуш кўз равшанлиги ва унинг рефлектив фаолиятини пасайтириши ҳам аниқланган. Қолаверса, юқори частотали шовқин асаб тизимининг зўриқишига олиб келади. Оқибатда ички толиқиш ва нохуш кайфият юзага келади. Бора-бора юрак фаолиятида бузилишлар кузатилади. Бу юрак-қон томир касалликлари, гипертензия ва ҳатто миокард инфарктини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли шовқин инсон умрини қисқартирувчи омил сифатида баҳоланади.

    Маълумки, шовқин «децибелл» (дБ) бирлиги ёрдамида ўлчанади. Одатда, 20-30 дБ шовқин инсон саломатлиги учун зарарсиз. Бироқ 80 дБ ва ундан юқори ўлчов баланд товуш ҳисобланади.

    30 децибеллдан ортиқ шовқин эса соғлигимизни издан чиқаришга қодир. 150 децибелл чидаб бўлмайдиган даражада оғриқ пайдо қилса, 180 дБ даражадаги шовқин ҳатто металл буюмларни ҳам мўртлаштира олади.

    Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртача шовқиннинг максимал даражаси 100 децибелдан ошмаслиги керак, дея тавсия беради.

    Бундан ташқари, ёшлар шахсий аудиоқурилмалардан фойдаланганда ҳам овоз баландлигини имкон қадар чеклашлари зарур. Тўю тантаналар, мусиқа кечалари, концертларда эса қулоқнинг қоматга келишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ, деб маслаҳат беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates