Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, кўплаб олий таълим муассасалари ректорлари, фахрийлар, устоз ва талабалар иштирок этди.
Йиғилганлар университет жамоаси ва талабаларни янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши билан табриклади.
Университетнинг мазкур ўқув биноси 9 қаватдан иборат бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 1000 нафар талабани ўз бағрига сиғдира олади. Унда кореяшунослик ва хитойшунослик мутахассисликлари бўйича таълим берилиши режа қилинган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда университет жамоаси таркибида 400 нафарга яқин профессор-ўқитувчи меҳнат қилмоқда. Улардан 50 нафари фан доктори, 125 нафари фан номзоди ва PhD-фалсафа докторларидир. Бу каби устоз-мураббийлар қўлида 6400 нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 840 нафари магистрлардан иборат.