Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг телеграм каналида хабар берилди.
Таъкидланишича, ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш мумкин.
Бунинг учун бизнес эгалари дуч келаётган муаммо ва таклифларини 24/7 режимида 1094 қисқа рақами ва taklif2022.uz портали орқали йўллаши мумкин.
"Сизнинг мурожаатингиз мамлакатимиз тараққиёти учун ниҳоятда муҳим ва бу имкониятни бой берманг! Фаол бўлинг!", дейилади хабарда.









