13 турдаги таблетка ва 32 турдаги сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди

    Воқеа-ҳодисалар 11 март 2025 678

    Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ўзаро ҳамкорлигида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди.

    Маълумотларга кўра, олдиндан олинган маълумотларга асосан ҳаракатланган тезкор гуруҳ ходимлари Бухоро шаҳридаги хусусий дорихоналардан бирини холислар иштирокида кўздан кечирилганда 13 турдаги 2 604 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган таблеткалар ва 32 турдаги 250 қути сифати кафолатланмаган дори воситалари сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates