Психотроп ва синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатиб келган “закладчик” қўлга олинди

    Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида психотроп ва синтетик гиёҳвандлик моддаларини “закладка” усулида тарқатиб келган шахс қўлга олинди.

    Бу ишлар “Долзарб 20 кун” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилди, дея хабар беради Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати.

    Вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати инспекторлари ҳудудда шубҳали ҳаракат қилган 2002 йилда туғилган Б.Б.ни тўхтатиб, текширув ўтказди. Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида унинг ёнидан уч дона қадоқланган ҳолдаги психотроп модда — a-PVP топилди.

    Шундан сўнг туман ИИБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда қўшимча тадбирлар ўтказилди. Натижада Тошкент тумани Қорасарой маҳалласи ҳамда Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманларида жами 21 та жойдан қадоқланган ҳолдаги гиёҳванд моддалар аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

    Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф муомала қилиш учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates