Икки вилоятда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

    Воқеа-ҳодисалар 10 феврал 2025 570

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар тегишли тартибда ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.З. фуқаро Г.З.га 20 қути кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро А.Ф.га 12 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси фуқаро М.Х.га 4 қути “Бензонал 100 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини рецептсиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates