148 нафар ходим кўкрак нишони билан тақдирланди

    Пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

    Мана, бир неча йилдирки, мамлакатимизда 18 апрель — “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда. Пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида ташкил этилган бу йилги тадбир ҳам тантанали тус олди.

    Байрам тадбирини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов табрик сўзи билан очар экан, мазкур соҳа аҳоли кайфиятига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган ўта масъулиятли соҳалардан бири эканлигини таъкидлади.

    Тадбирда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган вазирлик ва унинг тизим ташкилотларидаги 148 нафар ходим “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Байрам тадбирида Ўзбекистон миллий академик драма театри ижодий жамоасининг чиқишлари намойиш этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates