162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 18 январ 2021 1339

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди:

    "Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернати қуйидаги ёқилғи манбалари орқали иситилмоқда:

    3 310 таси — табиий газ;
    23 таси — суюқ ёқилғи;
    6 671 таси — кўмир (брикет);
    4 таси — электр токи.

    Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:

    ▪️1 036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
    ▪️8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
    ▪️162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.

    Жами 1 196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.

    Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган".

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates