18 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    Эртага Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” агентлиги хабар берди.

    “Ўзгидромет” агентлигининг хабарига кўра, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 18-20° бўлади.

    Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8о илиқ, баъзи жойларда 0-1° совуққача, кундузи 18-23° бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.

    Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 23-28° бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.