13 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади

    Республиканинг катта қисмида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари бошқа ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади.

    Эртага республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва республика жанубида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, дея хабар беради Ўзгидромет.

    Маълум қилинишича, 12 ноябрь куни ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечалари +2...+7 даража илиқ, кундуз кунлари +12...+15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда +17 даража илиққача бўлади.

    13 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Республиканинг катта қисмида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари бошқа ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кундузи +5...+10 даража илиққача пасаяди. 13 ноябрь кечга томон ёмғир ёғиши деярли барча жойларда тўхтайди.

    14-15 ноябрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида 14 ноябрга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.

    14-15 ноябрда ҳарорат кечалари 0...+3 даража илиққача, баъзи жойларда -2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 14 ноябрда +5...+10 даража илиқ, 15 ноябрда +8...+13 даража илиқ атрофида бўлади.

    Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

    Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. 13 ноябрь чоршанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол 10-12 м/с гача кучаяди. 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳарорат асосан 11-12 ноябрда кечалари +2...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +12...+15 даража илиқ бўлади. 13 ноябрда кечаси ва кундузи +5...+8 даража илиқ бўлади. 14-15 ноябрда кечалари 0...-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари +8...+11 даража илиқ бўлади.