Эртага Республикамизнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

    Ўзгидромет агентлигининг хабарига кўра, эртага Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

    Қайд этилишича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи яримида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

    Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

    Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.