Қайд этилишича, ҳафтанинг дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича ҳаво аста-секин илиқлашади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 8-11 дара жаилиқ атрофида бўлади, якшанба куни эса термометр устуни 14-17 даража илиққача кўтарилади.
Кечалари ҳарорат бироз секин кўтарилади ва 0-5 даража илиқни, шимолда баъзи жойларда 1-2 даража совуқгачани ташкил этади.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Пойтахтимизда: ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат асосан кечлари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 15 ноябрда 8-11 даража илиқ, 16 ноябрда 11-13 даража илиқ, 17 ноябрда 14-16 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.