2020 йил суғурта компаниялари учун энг ёмон йил бўлиши башорат қилинмоқда

    Дунёдаги энг йирик суғурта компанияси "Llоyd’s of London” тахминига кўра, коронавирус пандемияси сабаб дунё суғурта соҳаси 203 млрд АҚШ доллари йўқотиши мумкин. Натижада 2020 йил суғурталовчилар учун тарихдаги энг ёмон йиллардан бирига айланади, деб ёзди “Interfax.ru”.

    Пандемия шароитида компаниялар 3 млрд доллардан 4,3 мрд долларгача бўлган даъволарни ҳал қилиши керак бўлади. Карантин тадбирлари июнь ойидан кейин ҳам узайтирилса, тўловлар миқдори янада ошади.

    "Llоyd’s of London” компанияси раҳбари Жон Нилнинг таъкидлашича, бу йўқотишлар суғурта мукофотларига салбий таъсир кўрсатиб, келгусида суғурта нархларининг кўтарилишига олиб келиши муқаррар.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates