2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистондаги энг кучли чанг бўрони ҳодисаси табиати чуқур ўрганилди

    2021 йил ноябрь ойида пойтахт, унинг атрофи ҳамда водийда чанг бўрон билан боғлиқ хавфнинг физик, метеорологик моҳиятини очиб берувчи илмий мақола скопус журнали NATUREда чоп этилди.

    Гидрометеорология илмий тадқиқот институти олимлари хориж олимлар билан ҳамкорликда 2021 йил ноябрь ойида чанг бўрони босиб ўтган йўллари, ҳосил бўлишини юқори аниқликдаги TROPOMI UVAI космик кузатувларини тупроқ остидаги аэрозоллар ўлчови мониторингига асосланган Lagrangian зарра модел билан интеграция қилиш асосида чуқур таҳлил қилишди.

    Мақолада чанг бўронининг келиб чиқиши "Урал-Волгабўйи" минтақаларидан совуқ қутбли антициклон фронтининг олд қисми таъсири сабаб этиб кўрсатилган. У Ўзбекистон шарқи ва марказий ҳудудларидаги тинч барқарор ҳаво билан тўқнашиб қалин чанг туманлигини келтириб чиқарган.

    Энг кучли чанг бўронлари пойтахт Тошкент ва Фарғона водийсида кузатилган. Ва улар минтақадаги бошқа йирик ўтмиш чанг бўронларидан фарқли равишда узоқ вақт ҳавода муаллақ туриб қолган. Чанг бўрони Қозоғистоннинг 2021 йилдаги мисли кўрилмаган иссиқлик фонини қабул қилиш фонида рўй берган. Қозоғистонда узоқ муддат қурғоқчил, жуда кам ёғин об-ҳаво ҳамда ҳароратнинг +46,5 даражага етиши сабаб этиб кўрсатилган. Бунда Қозоғистон маркази ва жанубида тупроқнинг 50 см гача чуқурлик қисми ҳаддан ташқари қуруқлашиб, тупроқ қопламасини давомли кучли шамол омилида осмону-фалакларга тез кўтарилишига мойил қилган.

    Бу ҳодиса минтақада метеорологик кузатувлар бошланган 1871 йилдан буён энг хавфли чанг бўрон сифатида рўйхатга олинган, мазкур чанг бўрони минтақада жуда узоқ давом этиши билан эсда қоларлиси бўлди. Афсуски, минг афсуски, минтақа кучли чўллашиш ва қурғоқчиликни қабул қилаётган ҳозирги шароитда бу каби ҳодиса сўнгиси бўлиб қолмайди.