Юртимизда чанг бўронларига қарши кураш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди

    2024 йилнинг 24-сентябрь куни “Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.

    Дастурнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

    — 2025–2028 йилларда чанг бўронларини прогноз ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолини барвақт огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш;

    — чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш;

    — қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш;

    — 2026 йилга қадар мавжуд яйловларнинг 30 фоизини, 2028 йилга қадар – 60 фоизини ҳамда 2030 йилга қадар – тўлиқ геоботаник ҳолатини инвентаризациядан ўтказиш, текшириш ва уларнинг геоботаник хариталарини тузиш;

    — чанг бўронларига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;

    — 2028 йилга қадар кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш;

    — чанг бўронларига қарши курашишга қаратилган экологик таълимни кучайтириш.

    Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станциялар ўрнатиш ишлари бошланади. 2026 йил 1 январдан эса аҳолининг кенг қатламлари ва жамоатчиликни атмосфера ҳавосининг сифати бўйича ишончли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.

    Бундан ташқари, Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.

    Шунингдек, қарорга кўра:

    — 2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. Бунда 2025 йилнинг куз-қиш мавсумидан бошлаб захира ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишга фақат Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан чиқариладиган қарори асосида об-ҳаво ва технологик режимлардан келиб чиққан ҳолда йўл қўйилади.

    — Тошкент шаҳрига туташ туманларда жойлашган 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади;

    — 2025–2030 йиллар давомида Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами 441 гектар ер майдонларида “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади;

    — 2028 йилдан бошлаб “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.

    Бундан ташқари, дастурда қуйидагилар ҳам режалаштирилган:

    — Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил этиш;

    — “Шаҳар – пиёдалар учун” шиори асосида жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилишини таъминлаш;

    — Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир туманининг экологик “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш;

    — саноат корхоналарида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш;

    — микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;

    — атмосфера ҳавоси билан боғлиқ хавфлар ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда зарарли таъсирни камайтиришга қаратилган кўрсатувлар, ижтимоий роликлар тайёрлаш.

    Бу чора-тадбирлар, табиийки, мамлакатимизда экологик вазиятни тубдан яхшилаш, чанг бўронларига қарши курашиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тиклаш, иҳота дарахтзорларини барпо этиш орқали чанг бўронлари содир бўлиш хавфини камайтириш ҳамда уларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates