Иш ҳафтаси охирига бориб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат +30...+32 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 22–23 майда айрим жойларда баъзида шамол 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 22–23 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 19–23-май кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳарорат +28...+30 даража бўлади, 20–22 майда аста-секин +35...+38 даражагача кўтарилади, 23 майда +30...+32 даража бўлади.
22–23 май кунлари шамол тезлиги 12–15 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.









