Нью-Деҳлида ҳаво сифатини яхшилаш учун транспорт чекловлари жорий этилди

    Нью-Деҳлида транспорт чекловлари душанба кунидан бошлаб кучга киради.

    Ҳиндистон пойтахти расмийлари ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш учун шундай йўл тутишга қарор қилишди.

    Душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлларда фақат давлат рақамлари тоқ сон билан тугайдиган автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Рақамлари жуфт сон билан тугайдиганлар учун рухсат этилган кунлар – сешанба, пайшанба ва шанба.

    Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу бир ҳафта давомида деярли 10 миллион нафар аҳолига ноқулайликни юзага келтиради. Юк ташиш йўланишида ҳам муаммолар юзага келиб, 50 миллион тоннадан ортиқ юкнинг ўз вақтида етказиб берилмаслигига олиб келади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates