2026 йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрни «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди

    Иш ўринларини «соядан чиқариш» масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

    Яқинда ижтимоий суғурта бўйича имзоланган фармонга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради.

    Бу ҳам «соядан чиқиб», расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм экани таъкидланди.

    Шу боис, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди.

    «Умуман, маҳалладаги одамлар қачон пул келиши, қанақа ўзгаришлар бўлиши, қанча иш ўрни яратилиб, қанча оиланинг даромади ошишини билиши керак», – деди Президентимиз.

    Шу боис, мутасаддиларга бу ишларни назорат қиладиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

    «2026 йилда лойиҳавий ёндашув асосида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш» бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

    «Яна бир марта такрорлайман, улкан мақсадларни маблағи билан бошлаяпмиз. Вазирлар, уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, вилоят ва туман ҳокимлари, энг асосийси, «маҳалла еттилиги» ишга қаттиқ киришмаса, ўзгариш бўлмайди», – деди давлатимиз раҳбари.

    Бош вазирга бугунги топшириқларни вазир ва ҳокимларга 2026 йил учун самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) сифатида белгилаб бериш топширилди.

    Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates