213 мингдан ортиқ аҳоли «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини топшириш истагини билдирди

    Спорт 6 декабр 2023 1332

    Аризачиларнинг 199 611 нафари ихтиёрий талаблар бўйича 13 420 нафари махсус талаблар бўйича «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини топширмоқчи.

    Жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида 213 031 нафар фуқаро «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини топшириш истагини билдириб, my.sport.uz платформасидан рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, аризачиларнинг 199 611 нафари ихтиёрий талаблар бўйича 13 420 нафари махсус талаблар бўйича «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини топширмоқчи.

    Ёш тоифалари бўйича аризалар таҳлил қилинганда 15-17 ёш тоифасида 172 369 та, 18-29 ёш тоифасида 11 271 та, 30-49 ёш тоифасида 23 282 та, 50-70 ёш тоифасида 6 109 та аризалар келиб тушди.

    «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини топшириш бўйича энг кўп аризалар Наманган (54 549 та), Фарғона (42 202 та), Хоразм (30 974 та), Самарқанд (24 209 та) вилоятларидан қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates