290 нафар ёшнинг харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилди

    Кейинги авлод 21 июн 2021 1955

    2020 йил 25 декабрь куни Президентимиз ёшлар форумида халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатлари давлат томонидан тўлаб берилишини маълум қилгандилар.

    1 майдан ушбу тизим йўлга қўйилди ва бугунга қадар IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган 290 нафар ёшларнинг харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилди. Бу қарийб 523,5 млн сўмни ташкил этади, дея хабар беради Агентлик раҳбари Алишер Саъдуллаев ўзининг телеграм каналида.

    Ёшлардан бугунгача келиб тушган аризаларнинг 142 таси Давлат хизматлари маркази орқали, 319 таси эса my.gov.uz портали орқали келиб тушган. 171 нафар аризачининг талаби рад этилди. Бунинг сабаби ушбу аризачилар мазкур тизим йўлга қўйилишидан аввал сертификатни қўлга киритишган.

    Бу имкониятдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар бирдек фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун ёшлар 2021 йил 13 апрелдан (ушбу қарор кучга киргандан) IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби имтиҳонларда юқори натижа қайд этган бўлсалар, Давлат хизматлари марказлари ёки мй.гов.уз портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

    Бу ҳали бошланиши. 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 турдаги халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини тўлаб бериш бошланади, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates