30 га яқин туроператорлар Наманганда жамланди

    Жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари Наманган вилояти инфо тур иштирокчиларни «Наманган Халқаро аэропорти»да тантанали карнай-сурнайлар садоси остида кутиб олинди.

    Наманганга туристлар оқимини янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида республикамизнинг барча вилоятлардан келган 30 нафарга яқин туроператорлар Янгиқўрғон туманида жойлашган «Ўн ғор», «Кўк сарой» ва «Парадисе» дам олиш масканларида бўлиб, дам олиш масканлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

    Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳни инфо тур иштирокчиларига яқиндан таништирилди.

    Поп тумани Чодак қишлоғидаги «Апарт Cосмос Ҳотел», «Чир-чир момо» зиёратгоҳи, «Кемпинг» дам олиш масканида бўлишди.

    Шундан сўнг «Мусаввир 2» меҳмонхона конференция залида Б2Б форматида учрашув ташкил этилди. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, Наманган вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуритдинов сўзга чиқиб, учрашувни очиб берди. Учрашувни республикамизнинг барча вилоятларидан келган 30 нафарга яқин туроператорлар ва Наманган вилоятидаги 40 нафарга яқин туризм соҳасида фаолият юритаётган бизнес вакиллари иштирок этишди.

    Бизнес форум доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги бош мутахассиси Шерзод Султанов ва Акбар Икромов сўзга чиқиб туристлар учун яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида ўз фикрларни билдирдилар.

    Шунингдек, Б2Б форматда бўлиб ўтган учрашувда вилоятимиз турбизнес вакиллари билан республикамизнинг барча вилоятларидан келган туроператорлар ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида келишувлар амалга оширилди.

    Шу билан бирга вилоятларининг туризм салоҳиятини тақдимоти намойиш этилди. Ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар, соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates