5-10 январь кунлари бўлиб ўтган ташриф доирасида меҳмонлар Мўйноқ, Нукус ва Хива шаҳарларининг муҳим маданий ва тарихий обидаларига ташриф буюрдилар. Шунингдек, «Миздахкан» меъморий-тарихий мажмуаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Инфотур иштирокчиларининг сўзларига кўра, саёҳат уларда катта таассурот қолдирди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига бўлган ташриф давомида тур қанташчилари минтақаларнинг маданияти, миллий таомлари, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан танишдилар, деб хабар беради «Дунё».