У ўз видеомурожаатида маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга чақирган. Шундан сўнг одамлар ўз уйларини оммавий равишда тарк эта бошлади – уларнинг аксарияти Ғазо сектори жанубига йўл олди. Шу билан бирга, шаҳар ҳудудида жанглар кучаймоқда. 14 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС жангарилари фойдаланаётгани айтилаётган учта кўп қаватли бинога зарба берди. Маҳаллий шифохона ходимларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган. ЦАХАЛ ҳисоб-китобларига кўра, 300 мингдан ортиқ аҳоли аллақачон шаҳарни тарк этган. Умуман олганда, БМТ маълумотларига кўра, яқин вақтгача Ғазо ва унинг атрофида бир миллионга яқин одам яшаган, деб хабар берди meduza.io.

Таиланд билан чегарадаги можаро туфайли Камбоджада ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди
Таиланд билан чегарадаги можарода Камбоджа тинч аҳолиси орасида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди, 400 мингдан ортиқ одам уйларини тарк этишга мажбур бўлди, дея хабар берди Камбоджа Ахборот вазирлиги.








