400 дона тошбақани чегарадан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолинди

    «Фарҳод» чегара божхона постида катта ҳажмдаги тирик тошбақаларни олиб чиқилиши бўлган уриниш фош этилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Хабарда айтилишича, мамлакатимиздан қўшни давлатга чиқиб кетиш учун “Фарход” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган икки нафар фуқаро юклари божхона кўригидан ўтказилганида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 153 дона тошбақалар борлиги аниқланди.

    Шундан сўнг олинган маълумотлар асосида божхона ходимлари томонидан тадбир давом эттирилиб, “Фарход” чегара божхона пост атрофида тўхтаб турган автотранспорт воситасини холислар иштирокида кўздан кечирилди. Маълум бўлишича, автотранспорт воситасининг юкхонаси ҳамда салон қисмининг орқа ўриндиғида ҳам 4 дона қутиларга жойлаштирилган 247 дона тошбақа бўлган.

    Табиий популяцияни сақлаб қолиш учун ушбу тур Қизил китобнинг янги нашрига киритилган. Айни дамда, 400 дона Ўрта Осиё тошбақалари, Бекобод шаҳар экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига вақтинча сақлашга топширилди. Кейинчалик улар табиатга қўйиб юборилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates