42 та ҳолатда ердан фойдаланишда қонунбузилишлар аниқланди

    Ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқароларга нисбатн 42 миллион 628 минг сўм зарар ҳисобланди.

    “Ўзагроинспекция” фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга асосан, инспекция органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ижроси бўйича доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

    Ушбу ўтказилаётган тадбирлар давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, унда аҳоли ва ички истеъмол бозори учун мўл ва сифатли маҳсулот етиштирилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Жумладан, инспекциянинг Жомбой туман бўлими томонидан 2020 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан фойдаланишда қонунчилик ижроси юзасидан 75 маротаба назорат тадбирлари ўтказилди. Уларнинг 17 таси хабар қилиш, 58 таси мониторинг тартибида ўтказилган бўлиб, 42 та ҳолатда ер ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилишлар содир этилгани аниқланди. Шунингдек, 19 та ҳолатда туманда фолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланилаётганлиги маълум бўлди. Шу боис, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб, Жомбой туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан қонуний таъсир чораси кўрилди.

    Бундан ташқари, 7 та ҳолатда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқаролар устидан маъмурий қарорлар чиқарилиб, тўпланган ҳужжатлар туманлараро маъмурий судга юборилди. 16 та ҳолатда, яъни фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқароларга нисбатан қурилиш ости майдонларга 42 миллион 628 минг сўм зарар ҳисобланиб, туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритилди.

    Назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолларда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер ресурсларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олаётган фуқаролар, бундай ҳолат қонунбузилиши эканлиги, яна ҳам соддароқ тилда айтганда, инспекция органлари томонидан кўрилаётган таъсир чорасининг таъсирчанлигини тўғри англаб етишмаяпти.

    Юқоридаги сингари салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш эвазига аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида, қонунчилик ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилади.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates