58 давлат ҳунармандларини жамлаган нуфузли фестивал якунланди

    Бухорода илк бор ўтказилган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалининг тақдирлаш ва ёпилиш маросими кўҳна Арк қўрғони олдидаги майдонда бўлиб ўтди.

    Президентимизнинг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан ташкиллаштирилган ушбу халқаро тадбирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 288 нафардан зиёд ҳунарманд, заргар, зардўз, каштадўзлар иштирок этади.

    Бундан ташқари, АҚШ, Буюк Британия, Янги Зеландия, Қувайт, Тожикистон, Россия, Индонезия, Малайзия сингари 58 мамлакатдан 221 нафар, хусусан, чет эллик 112 нафар ҳунарманд қатнашди.

    Фестивални маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 200 нафардан ортиқ вакили кенг ёритиб борди.

    — Халқ банки мамлакатда ҳунармандчилик соҳасининг янада ривожланиши учун масъул молия муассасаси ҳисобланади. Табиийки, Бухоро шаҳрида ўтказилган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалининг юқори савияда ўтказилишига яқиндан амалий кўмак берилди, — дейди мазкур банк ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова. — Банкимиз томонидан ажратилган 100 млн. сўм маблағ фестивалда иштирок этган каштадўзлар меҳнатини рағбатлантиришга йўналтирилди.

    Тадбир якунида “Энг яхши заргарлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўзлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўз”, “Энг яхши заргар”, “Энг яхши зардўзлик мактаби устаси”, “Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси”, “Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси” каби номинациялар бўйича тақдирландилар. Уларга диплом ва пул мукофотлари топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates