58 дона кўпйиллик дарахт бир кечада кесиб ташланган — Давлат экология қўмитаси

    Кеча, 7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Чилонзор кўчасида дарахтларни ноқонуний кесилиши бўйича хабар тарқалди.

    Давлат эколгия қўмитасининг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари бошчилигида тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, жойига чиқиб атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганиш натижасига кўра, ушбу ҳудуд “DREAM HOUSE STROY” МЧЖга тегишли бўлиб, қурилиш учун ажратилган ҳудуд жами 0.20 гектар ер майдонидан иборат.

    Жорий йилнинг 20 январида давлат экология инспекторлари томонидан ҳудуддаги дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, жами 58 дона турли манзарали дарахтлар борлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

    Мазкур ҳужжат билан “DREAM HOUSE STROY” масъулияти чекланган жамияти ташкилотига дарахтларни кесмаслик ва дарахтларни сақлаб қолиш юзасидан қонунчиликка белгиланган тартибда огоҳлантириш берилган, шунингдек, корхона вакиллари томонидан дарахтларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни амалга оширмаслик юзасидан 2022 йил 20 январда кафолат хати тақдим этилган.

    2022 йил 17 февралида “DREAM HOUSE STROY” МЧЖ томонидан Ягона дарча хизмати маркази орқали ҳудуддаги дарахтларни кесиш юзасидан ариза билан мурожаат этилган. Тошкент шаҳар Экология бошқарма томонидан ариза атрофлича ўрганилиб, дарахтларниг кесилиши борасида рад жавоби берилган.

    Махсус ишчи гуруҳ томонидан бугун тунда олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида МЧЖга тегишли ер майдонидаги жами 58 дона манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилинганлиги аниқланди.

    Дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлиги натижасида ўсимлик дунёсига жами 797 700 000 сўм миқдорида зарар етказилган.

    Бу билан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб, Давлат экология инспекторларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 197 прим 6-моддаси, “Жиноий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 198-моддасига асосан жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates