678 нафар абитуриент барча фанлардан тест синовларидан озод қилинган

    2024 йилда бундай имкониятдан фақат 1 нафар абитуриент фойдаланган эди.

    АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова 2025/2026 ўқув йили учун қабул жараёнлари ҳақида маълум қилди.

    Қайд этилишича, бу йилги ўқув йили учун жами 671 397 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

    Шундан, абитуриентларнинг

    • 426 685 нафарини (63,6 %) жорий йил битирувчилари,
    • 244 712 нафарини (36,4 %) олдинги йиллар битирувчилари ташкил этди.

    Гендер таркиби бўйича эса,

    • 361 019 нафар (53,8 %) абитуриент — хотин-қизлар,
    • 310 378 нафари (46,2 %) — эркаклардан иборат.

    Алоҳида иқтидор талаб

    этиладиган таълим йўналишларига 39 307 нафар абитуриент

    рўйхатдан ўтган.

    Рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлар томонидан тақдим этилган халқаро сертификатларнинг 18 854 таси ҳақиқий деб топилди ва тан олинди.

    Шу билан бирга, 3 370 та сертификат белгиланган талабларга жавоб бермагани — яъни даражаси ёки тури мос келмагани, амал қилиш муддати тугагани ёхуд ҳақиқийлиги тасдиқланмагани сабабли қабул қилинмади.

    Жорий йилда тест синови топшириладиган барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 678 нафар абитуриент имтиҳонлардан озод этилиб, бевосита танлов босқичига ўтказилди.

    Таъкидлаш жоиз, 2024 йилда бундай имкониятдан фақат 1 нафар абитуриент фойдаланган эди.

    Умуман олганда, бу йил абитуриентлар билим даражасини расмий сертификатлар орқали тасдиқлашда юқори фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, 85 140 нафар ёш умумтаълим фанларидан, 58 216 нафари эса чет тилларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга эканлиги маълум бўлди. Солиштириш учун айтиш мумкинки, 2024 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 13 180 ва 44 834 нафарни ташкил этган эди.

    Жорий йилдан бошлаб, фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул махсус тартибда амалга оширилмоқда. Яъни, бу йўналишларга фақат хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар қабул қилинади. Ушбу талабга мос фанлар мажмуасини танлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган абитуриентлар сони жорий йилда 22 041 нафарни ташкил этди.

    Шунингдек, тест жараёнларида имконияти чекланган ёшларга тенг шароит яратиш масаласи ҳам устувор аҳамият касб этмоқда. Хусусан, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 100 нафарга яқин сурдотаржимон билан шартнома тузилиб, уларни тест синовларига жалб этиш режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates