“8-апрель, душанба куни Қуёшнинг тўлиқ тутилиши содир бўлади. Унинг умумий давомийлиги беш соатдан ошади (Москва вақти билан 18:42 дан 23:52 гача). Максимал фаза 1,029 Москва вақти билан 21:17 да кутилмоқда, у 4 дақиқа 28 сония давом этади”, дейилади планетарий матбуот хизмати хабарида.
Энг катта фаза Мексика шимолида кузатилади. Қуёшнинг тўлиқ тутилиши АҚШ ва Канадада, Тинч океани ва Атлантика океанларидаги баъзи ороллардан ҳам кўринади. Кичик фазани Шимолий ва Жанубий Америка, Марказий Америка, шунингдек, Тинч океани ва Атлантика океанлари ва Ғарбий Европада жойлашган мамлакатлар аҳолиси кўриш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради tass.ru.