8 августгача Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида самолётлар одатдаги жадвал бўйича учмайди

    Остона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлаги таъмирлаш ишлари муносабати билан, "Uzbekistan Airways"нинг Тошкент-Остона ва Остона-Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда. 

    Маълум қилинишича, 2023 йил 8 августга қадар Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

    Душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари:

    Тошкентдан учиш: 19:30 (Тошкент вақти билан)

    Остонага етиб келиш: 22:30 (Остона вақти билан)

    Остонадан учиш: 23:35 (Остона вақти билан)

    Тошкентга етиб келиш: 00:35 (Тошкент вақти билан).

    Жума кунлари эса:

    Тошкентдан учиш: 06:55 (Тошкент вақти билан)

    Остонага етиб келиш: 09:55 (Остона вақти билан)

    Остонадан учиш: 11:00 (Остона вақти билан)

    Тошкентга етиб келиш: 12:00 (Тошкент вақти билан).

    "Вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишингизга умид қиламиз", дейилади расмий хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates