Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.
Khankhuuluu mongoliensis деб номланган янги тур оғирлиги тахминан 770 килограм ва узунлиги тахминан 4 метрга етиши мумкин бўлган кичик тиранозаврдир, деб хабар беради report.az.
Қайд этилишича, 1970-йилларда Мўғулистон Гоби чўлида тўлиқ бўлмаган иккита скелет топилган, бироқ улар динозаврнинг бошқа турига тегишли эди. Ўшандан бери қазилма қолдиқлар 2023 йилгача ўрганилмаган. Бу кашфиёт тиранозавр турларининг эволюцияси ва кеч бўр даврида уларнинг тарқалиш қонуниятларига янги ойдинлик киритади, деди Калгари университетининг табиий фанлар кафедраси доценти ABC телеканалига.