Мўғулистондан гўшт ва жун учун мўлжалланган қўй-эчки зотлари келтирилмоқда

    Навоий вилоятига Мўғулистондан 1000 бошга яқин «Баят» зотли қўйлар олиб келинди. Ушбу зотли қўйларнинг тирик вазни 70-80 кг, қўчқорлари 100-120 кггача етади, гўшт чиқими эса тирик вазнига нисбатан 60 фоизни ташкил этади.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида «Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар»га бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига 2024-2026 йилларда Мўғулистондан 20 минг бош гўшт ва жун йўналишидаги қўй-эчки зотларини келтириш вазифаси топширилган.

    Президент топшириқлари ижроси доирасида, биринчи босқичда минг бош “Баят” зотли қўй ортилган ҳаво кемаси Навоий халқаро аэропортига қўнди.

    Таъкидлаш жоиз, қўйларнинг бу зоти гўшт ва жун етиштиришга мўлжалланган. Уларнинг совлиқлари тирик вазни 70-80 килограмм, қўчқорлари эса 100-120 килограмгача етади. Гўшт чиқими эса тирик вазнига нисбатан 60 фоизни ташкил этади.

    Конимех туманида уларнинг парваришини тўғри ташкил этиш мақсадида кучли ва дағал озуқа захираси яратилиб, ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилди. Тажрибали мутахассислар ва чорвачилик соҳаси олимлари бириктирилди.

    Бу борадаги ишлар давом этмоқда. Келгусида келтирилиши режалаштирилган қўйлар сонини 50 минг бошга етказиш мўлжал қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates