9 ой давомида 152 та пешлавҳалар тартибга келтирилди

    Воқеа-ҳодисалар 21 сентябр 2021 151

    Жорий йилнинг 9 ойи давомида Вобкент туманида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги қонун талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Жумладан, туман ҳокимининг тегишли фармойиши билан ишчи гуруҳи таркиби тузилиб, ҳозирга қадар 476 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, хизмат кўрсатиш объектлари, корхона ва ташкилотлардаги пешлавҳалар, нархномалар ва эълонлар, айниқса аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо расталари, маҳалла гузарлари, кўчалардаги панно ва баннерлар, лавҳалардаги ёзув ва тасвирларнинг давлат тили қоида-меъёрларига мос эмаслиги ҳолати бирма-бир ўрганилди. Ўрганишлар мобайнида тил қоидаларига мос келмайдиган 152 та пешлавҳалар тартибга келтирилиб, қонун талабларига мос келмаган 114 та реклама-баннерлар эса олиб ташланди.

    Бундан ташқари давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг четида ўрнатилган бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга ўтганлигини билдирувчи пешлавҳаларнинг яроқлилиги ва улардаги ёзувларнинг лотин ёзувида хатосиз, давлат тилида ифодаланганлиги ўрганилди. Натижада 4 та ҳолат бўйича аниқланган камчиликлар тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилди.

    Шунингдек, туманда йил бошидан ҳозирга қадар 482 та Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар турли номлар билан Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтган. Ҳозирда келиб тадбиркорлар билан давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар танланиб тартибга келтирилмоқда.

    Ўрганишлар давом этмоқда.

    21 октябрь байрам арафасида туманни намуна бўладиган даражада тайёрлашга барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

    Юсуф НАСУЛЛАЕВ,

    Вобкент тумани ҳокими маслаҳатчиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates