Ўзбекистон ва Хитой туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

    Бугун, 26 апрелда Тошкент шаҳридаги «InterContinental Tashkent» меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб этиш ва Ўзбекистон -Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

    Бизнес-форум Ўзбекистоннинг «Prestige Travel» компанияси ва Хитойнинг «Hainan Weidu international travel CO LTD» компаниялари ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Хитойнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, ҳукумат вакиллари, бизнес раҳбарлари ва инвесторлар, шунингдек, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    «Ўтган йили Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 45 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткичнинг бир неча карра ортиши кутиляпти. Бунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Хитой давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим. Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир», деб айтиб ўтди «Hainan Weidu international travel CO LTD» компанияси раҳбари Ҳе Жин.

    «Мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш ҳамда Хитойдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб боряпмиз. Ўтган йили «Prestige Travel» томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Хитойга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида минглаб хитойликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Биз Ўзбекистонда илк бор Мисрга, Черногорияга, Вьетнамга ҳамда қатор Европа давлатларига биринчи марта тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиб, саёҳат учун йўл очганмиз», – деб таъкидлади «Prestige Travel» компанияси асосчиси Ойбек Аҳмедов.

    Форум давомида Ўзбекистондан Хитойнинг Ҳаинан провинциясига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Томонлар авиақатновларни жорий йил июнь ойидан бошлаб ҳафтасига бир маротаба йўлга қўйишни, кейинчалик бу кўрсаткични 3 маротаба оширишни режалаштираётганлигини маълум қилди.

    Ўзбекистон ва Хитой томонлари вакиллари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Хитой сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сонининг 10 миллиондан ортиши кутиляпти. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунёга танитиш ва шарқий Осиё давлатларидан кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишда мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш ҳамда соҳанинг ўсиш суръатлари учун шароитлар яратиляпти. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 6 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатяпти, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 145 мингдан ортди.

    Ушбу тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган «Prestige Travel» компаниясига 2018 йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келяпти.

    Жумладан, «Prestige Travel» компанияси томонидан 2018 йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳригача илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021 йил май ойида Мисрнинг энг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Вьетнамнинг Пҳу Қуок оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йил ёзда Вьетнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди.

    2023 йилда эса, «Prestige Travel» компанияси томонидан июнь ойидан бошлаб, Черногория ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилди.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates