Абдулла Қодирий ҳукуматни обрўсизлантириш ҳолати бўйича 100 йилдан кейин оқланди

    Воқеа-ҳодисалар 1 декабр 2023 1227

    Бугун, 1 декабрь куни Олий судда атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми устидан унинг набираси Ҳабибулло Қодирий томонидан берилган апелляция шикояти очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

    Судда маълум қилинишича, Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми билан таниқли адиб Абдулла Қодирий Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш ва тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ, Ўзбекистон ССР Марказий ижроия қўмитаси Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан адиб жазодан озод этилган.

    Абдулла Қодирийга нисбатан 1926 йилда очилган тергов иши делоси

    Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида Абдулла Қодирийнинг набираси Ҳабибулло Қодирий томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди. Натижада Абдулла Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми бекор қилиниб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.

    Эслатиб ўтамиз, Абдулла Қодирий 1938 йилда ноҳақ отиб ташланганлик ҳолати бўйича 1957 йилда оқланган.

    Адиб 1926 йилда ҳукумат раҳбарларини обрўсизлантиришда айбланган ва тергов жараёнлари ўтказилган. Бунга “Муштум” журналида “Йиғинди гаплар” номли мақоласи сабаб бўлган.

    Қодирий “Мен маънавий ўлдирилдим, энди мен учун жисмоний ўлим ҳеч нарса эмас”, деган жумлани ўша суд жараёнидан кейин айтган.

    Бугунги суд жараёнида Абдулла Қодирий терговда ноҳақ ушлаб турилгани ҳолати Олий суд томонидан кўриб чиқилиб, ёзувчи оқланди.

    Шунингдек, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисларида совет даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозиргача оқланмаган 174 нафар шахсга оид жиноят ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари келтирган протестлар кўриб чиқилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates