Абдуқодир Ҳусанов икки ўйинга дисквалификация қилинди

    «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоасининг кейинги иккита ўйинида ёрдам бера олмайди.

    Франция футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи «ПСЖ»га қарши сўнгги тур ўйинида (0:1) Ашраф Ҳакимийга нисбатан қўполлиги учун олган қизил карточка сабабли 2 учрашувга дисквалификация қилинди.

    Шу тариқа, у «Ланс»нинг бугун «Нант»га қарши ўз майдонида ўтадиган учрашуви ва 23 ноябр куни «Марсел»га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.

    Маълумот учун, Ҳусанов тез орада Ўзбекистон миллий жамоаси сафига қўшилиб, Қатар ва КХДРга қарши ўйинларда майдонга тушиши кутилмоқда.