Абдуқодир Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди

    Франция чемпионатида ҳали биринчи давра беллашувлари якунига етмаган бўлса-да, "LʼEquipe" нашри мухлислар фикрига кўра, ички чемпионатда мавсумнинг биринчи қисми учун рамзий терма жамоа таркибини эълон қилди.

    Эътиборли жиҳати, ушбу таркибдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси, ҳозирда "Ланс" шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди.

    Лига 1 (Франция чемпионати) 1-давра рамзий жамоаси:

    Дарвозабон: Ҳеронимо Рулли («Марсел»);

    Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ»), Виллиан Пачо («ПСЖ»), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»), Нуну Мендеш («ПСЖ»);

    Яримҳимоячилар: Райан Шерки («Лион»), Жоау Невеш («ПСЖ»), Пер-Эмил Ҳёйберг («Марсел»);

    Ҳужумчилар: Брэдли Барколя («ПСЖ»), Жонатан Дэвид («Лилл»), Мэйсон Гринвуд («Марсел»).