Адлия вазирлиги Ахборот хизматига янги раҳбар тайинланди

    Мамлакатимизда 4 феврал 2025 816

    Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан, Хаётжон Одилович Кличев Ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

    Хаётжон Кличев 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос. 2-даражали адлия маслаҳатчиси.

    Хаётжон Кличев адлия тизимида 2011 йилда ишлаб бошлаган. Ҳудудий адлия бошқармалари ва Адлия вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда фаолият олиб борган. Хусусан, 2019 йилда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2019–2022 йилларда Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият олиб борган.