Адлия вазирлигида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Александр Карлайл билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 23 июнда адлия вазири ўринбосари Актам Мухаммадиев ҳамда Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, Буюк Британия «Бикал ЛТД» компанияси Кузатув кенгаши аъзоси Александр Карлайл ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда охирги йилларда Адлия вазирлиги фаолиятида жадал ислоҳотлар амалга оширилганлиги ҳамда тизим фаолиятида рақамли технологиялар кенг жорий қилиб келинаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.

    Буюк Британия «Бикал ЛТД» компанияси Кузатув кенгаши аъзоси А. Карлайл ушбу йўналишда ўтказилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, амалга оширилаётган ишлар вазирлик тизимига ахборот технологияларини жорий этишда энг самарали усулларидан бири эканлигини билдирди.

    Шунингдек, учрашувда томонлар Ўзбекистонга илғор инвестициялар ва технологияларни жалб этиш, шу жумладан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

    Учрашув якунида томонлар ҳуқуқ ва адлия соҳасида ўзаро истиқболли ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates