Адолатли раҳбар халқни ўйлар

    Ассалому алайкум, муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Сизнинг мамлакатимизда адолат ва ҳалолликни барқарор этиш учун олиб бораётган ишларингиз, ёшларни чуқур билимли, меҳнатсевар, тадбиркор бўлишга ундаётганингиз, бу борада ўзингиз уларга ўрнак бўлаётганингиз, қолаверса, юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун амалга ошираётган ислоҳотларингиз шу юртнинг фуқароси сифатида менинг қалбимни фахрга тўлдиради. Айниқса, шижоат ва ташаббускорлигингиз жаҳон мамлакатлари раҳбарлари ва халқ олқишига сазовор бўлаётганингиз миллионлаб юртдошларимиз каби мени ҳам қувонтиради.

    Сўнгги йилларда юртимиздаги барча раҳбарларни халққа одил хизмат қилишга йўллаяпсиз. Авваллари туман ҳокими тугул, раисларни кўрсак тилимизда турган гапимизни гапиролмасдик. Энди ҳокимлар халқ билан ёнма-ён, дардимизу қувончимизга шерик. Ҳар бир одам эътиборда: кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан вақтида хабар олиняпти, моддий ва маънавий рағбатлантириляпти. Уйга муҳтож оилаларнинг янги хонадонларга кўчаётганига гувоҳ бўляпмиз. Янгидан-янги иш ўринлари яратилаётгани ортидан бугун маҳаллада бекор юрган ёшлар йўқ ҳисоби. Демак, раҳбар адолатли бўлса, халқ тинч-тотув, фаровон яшайди. Одил раҳбар халқни, миллатни ўйлайди.

    Яна бир гапни айтишни истайман: бугун ривожланган, қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари яхшиланмоқда. Мева ва полиз маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилиняпти. Бунинг ортидан Ўзбекистон иқтисоди ривожланмоқда, халқимиз ҳотиржам яшамоқда.

    Ёшим 80 да. Шу ёшда эмин-эркин, саломат, ҳотиржам яшаётганим – бахт. Фурсатдан фойдаланиб, Сизни мамлакатимизнинг 30 йиллиги мунгосабати билан наманганлик фахрийлар номидан самимий қутлайман. Сиҳат-саломатлик, ишларингизга ривож тилайман.

    Собир ҒАВСИДДИНОВ,

    Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Маданият маҳалласи

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates