«Афросиёб» тезюрар поездларининг ҳар бир вагонида ички медиадастур ва Wi-Fi хизмати ишга туширилди

    Wi-Fi хизматидан дастлабки 30 дақиқа фойдалаш мутлақо бепул.

    Транспорт вазирлиги ахборот хизмати «Афросиёб» тезюрар поездларининг ҳар бир вагонида ички медиадастур ва Wi-Fi хизмати ишга туширилганини маълум қилди.

    айтилишича, тармоққа уланиш орқали йўловчилар қуйидаги имкониятлардан фойдалана олади:

    • Ички медиа-порталга кириш имконияти — саёҳат давомида фильмлар томоша қилиш, мусиқа тинглаш ва турли контентлардан баҳраманд бўлиш.

    Интернетдан фойдаланиш — дастлабки 30 дақиқа мутлақо бепул.

    Бунинг учун поезддаги Wi-Fi тармоғини танлаб уланилади.

    Бундан сал аввалроқ Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Транспорт вазирлигидан поездларни телекоммуникация тармоғи қурилмаси ўрнатилган ҳолда сотиб олишни сўради.

    "Яқинда Бухорога поездда бориб-келишда эътибор қилсам, ҳали ҳам кўпчилик Wi-Fi хизмати ишга туширилганидан хабари йўқ экан. Шахсан текшириб келиш ниятида Youtube'да фойдали китобларни яхши тушунтириб берган видеоларни кўриб келдим", дейди Шерматов.

    Вазир Транспорт вазирлигига поездлар ичига қўшимча ускуна қўйишга тегишли рухсатларни олишга ёрдам беришгани учун миннатдорчилик билдирган.

    "Келгусида харид қилинадиган янги поездлар бошидан ичидаги тегишли телекоммуникация ускуналари билан олинади деб умид қиламиз. Тез ҳаракатланадиган ва метал кўп ишлатилган вагонларда ташқаридаги алоқа сигналлари абонентларга етиб боришида муаммо бўлади, шунинг учун уларнинг ичида тегишли қурилма ўрнатилиши шарт", дея такидлайди амалдор.