Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди

    Афғонистонни бошқараётган Толибон, ўзлари ахлоқсиз деб ҳисоблаган амалиётларга қарши курашиш мақсадида душанба куни мамлакатдаги интернетни бутунлай узиб қўйди. Бу ҳақда NetBlocks халқаро интернет мониторинги хизмати хабар берди.

    “Афғонистонда Толибон маъмурияти маънавий-ахлоқий меъёрларни қўллаши натижасида интернет тўлиқ ўчирилди: эрталаб кўплаб тармоқлар аста-секин ўчириб қўйилди; бу телефон алоқасига ҳам таъсир қилди”, деб эълон қилди NetBlocks хизмати Mastodon.social ижтимоий тармоғида.

    Қобулда яшовчи аҳоли вакилларининг BBCга айтишича, уларнинг оптик толали интернет хизмати иш кунининг охирига келиб, маҳаллий вақт билан соат 17:00 атрофида ишламай қолган.

    AFP халқаро ахборот агентлигига кўра, Кобулдаги бюроси билан алоқа, жумладан, мобил телефон хизмати ҳам узилган, деб хабар берди bbc.com.

    Афғонистон бўйлаб мобил интернет ва сунъий йўлдош телевидениесида ҳам сезиларли узилишлар юзага келмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон пойтахтидан келаётган хабарларга кўра, Қобул аэропортидан парвозлар бекор қилинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates