Самарқандда телекоммуникация тармоғига ноқонуний уланиб, интернет хизматларини кўрсатган шахсга жаримага тортилди

    Ижтимоий ҳаёт 17 июн 2025 691

    “Ўзкомназорат“ Инспекциясининг Самарқанд вилоят ҳудудий шуъбаси, “Электромагнит мослашув маркази“ ДУК ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Оқдарё тумани бўйлаб тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ф.С. ўз уйида ноқонуний равишда телекоммуникация тармоғини ташкил этиб, радиореле қурилмаси орқали 9 нафар фуқарога интернет хизматларини пуллик ва бепул тарзда кўрсатиб келаётгани аниқланди.

    Текширув натижасида ушбу хизматлар учун ҳеч қандай лицензия, рухсатнома ва шартномалар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, С.Ф.С. ҳамда 9 нафар фуқарога нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида“ги кодекснинг 152-моддаси, 155²-моддаси ва 165-моддасига мувофиқ чоралар кўрилди.

    Шу ўринда, “Ўзкомназорат“ Инспекцияси аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини телекоммуникация тармоғини ташкил этиш, фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаслик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates