Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилинди

    Умумий баҳоси 774,1 млн сўмлик 2 578 тонна кўмирни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш йўли билан бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Олтиариқ кўмир омбори мудири М.И. Риштон туманидан кўмир омборига бириктирилган жамоатчи вакил С.Э. ва бошқалар ўзраро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида Риштон аҳолисига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 774,1 млн сўмлик 2 578 тонна кўмирни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш йўли билан бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Шу каби, Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг “Дўстлик” кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар 351 тонна кўмирни аҳолига имтиёзли нархларда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates