Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмоқда

    Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисида «Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Қонун билан аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари, вазифалари, турлари, шакллари ҳамда стандартлари белгиланмоқда.

    Қонунда психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс раҳбари психология соҳасида олий маълумотга эга бўлиши кераклиги назарда тутилмоқда.

    Психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, бепул психологик ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифаларини аниқлаштириш, аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги профессионал уюшмалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш кўзда тутиляпти.

    Шунингдек, психология йўналишидан бошқа олий маълумотга эга бўлган шахслар хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишдан аввал психология мутахассислиги учун қайта тайёрловдан ўтиши кераклиги белгиланмоқда.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча нормалар билан тўлдирилмоқда.

    Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасининг ҳуқуқий асосларини яратилиши, фуқароларнинг психологик ёрдам олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, хусусий тарзда амалиёт олиб бораётган психологлар фаолиятини қонуний амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates