Аҳолининг янги квартиралар учун тўлаган пулини ўзлаштирган икки эркак қидирилмоқда

    Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасига қурилаётган кўп қаватли уйлардаги квартиралар учун пул тўлаган аҳолидан МЧЖ мансабдор шахсларини жавобгарликка тортишни сўраб мурожаат келиб тушди.

    Уларнинг ҳеч бирига уй-жой топширилмаган, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

    Текширув жараёнида аниқланишича, 47 ёшли Обид Шарипов Мах-Ҳоусе-Гроуп МЧЖни ташкил қилиб, ўзининг шериклари — 42 ёшли Ахтам Осимов ва 35 ёшли Азизбек Самандаров билан бирга бир нечта фуқароларга нисбатан фирибгарлик содир этган.

    Таъкидланишича, Шарипов МЧЖ номидан Учтепа ва Чилонзор туманларида қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотишини маълум қилиб, фуқаролардан хонадонлар учун тўловларни қабул қилиб олган. Ушбу кўп қаватли уйлар қурилиши учун ҳеч бир мутассадди ташкилотлардан рухсат олмасдан ва уй қуришга керакли бирон-бир ҳужжатларга эга бўлмасдан, кадастр ҳужжатлари йўқ бўлган хонадонларни фуқароларга сотишини билдириб, алдов йўли билан жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириб олган.

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида Шариповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди. Гумонланувчилар — Самандаров ва Осимов терговдан қочиб яширингани сабабли қидирувга берилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Фуқаролардан ушбу шахслардан жабр кўрган бўлса ёки қидирувдаги шахсларнинг қаерда экани ҳақида бирор маълумотга эга бўлса, пойтахт ИИББнинг 71−206−42−28, 71−206−49−46 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишлари сўралди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates