Диний экстремистик ғояларини тарқатган шахс 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

    ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқимининг фаол аъзоси бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари маълум қилди.

    Олтиариқ туманида яшовчи Абдумутал Абдураҳимов Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида ислом динига қизиқиши туфайли интернет орқали турли маърузаларни эшитган.

    Хусусан, у «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний террористик ташкилоти тарафдорларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилишга қаратилган маърузаларидаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ва аудио материалларни эшитиб, уларнинг таъсирида экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.

    У Telegram мессенжери орқали оқим тарафдори М. А. билан алоқа қилиб, ёзишмалар олиб борган. «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олади.

    «Ҳизбий халқа»да виртуал тарзда олган диний сабоқлари натижасида диний ақидапарастликка берилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаган. Мазкур диний ташкилотга содиқлик қасамёдини қабул қилади ҳамда ойлик даромадидан аъзолик бадали тўлаб келган. Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда диний оқимнинг ғояларини фаол тарғиб қилади.

    Олтиариқ туманига қайтиб келгач, Telegramда турли гуруҳларни ташкил қилган ҳамда ўзининг танишларининг профилларини бу гуруҳга қўшган. А. Абдураҳимов ақидапарастлик ғояларидан сабоқ бериб келган. Шунингдек, у фаолиятини давом эттириб, бир неча шахсларни ҳам гуруҳига жалб этади ҳамда диний оқимнинг материалларини тарқатган.

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А. Абдураҳимовнинг қилмишлари фош бўлди. Унинг телефонидан олинган ашёвий далиллар диний оқимнинг материаллари эканлиги тасдиғини топди. Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг ҳукмига кўра, у 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates