Академик Ўткир Расулев вафот этди

    Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради, дея хабар беради Ўзбекистон Фанлар Академияси матбуот хизмати.

    Физикавий электроника соҳасида жаҳонда танилган йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Расулев Ўткир Хасанович 4 май куни 82 ёшида вафот этди.

    Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиуми аъзоси, Давлат мукофотлари совриндори Ўткир Расулев 1939 йил 11 июлда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. У 1985—2007 йилларда Фанлар Академиясининг Электроника институтига раҳбарлик қилган.

    Унинг раҳбарлигида ва бевосита иштирокида сиртий ионлашув усуллари ва асбобларни патентлаш ишлари олиб борилган ва натижада Россия, Германия, АҚШ, Швейцария, Италия, Ўзбекистоннинг патентлари олинган. Расулев раҳбарлигида ва бевосита иштирокида 30 дан зиёд институт ходимлари Халқаро Сорос жамғармасининг индивидуал ва учта тадқиқот грантларини олган.

    "Янги Ўзбекистон" — "Правда Востока" газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates