AKFA Университети Япониянинг етакчи давлат олий ўқув юртларидан бири билан ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистоннинг хусусий олий ўқув юрти Нагоя шаҳар университети (Nagoya City University) билан академик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

    Ўзбекистоннинг хусусий олий ўқув юрти Нагоя шаҳар университети (Nagoya City University) билан академик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

    Академик материаллар, нашрлар ва маълумотлар алмашинуви Ўзбекистон ва Япония университетларининг ҳамкорлигининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Шу билан бирга AKFA Университети ва Nagoya City University ҳамкорлигида тадқиқот ва турли симпозиумлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

    — AKFA Университети ўз олдига улкан режалар қўйган ёш олий ўқув юртидир. Университетнинг асосий мақсади мамлакатимизнинг ёш авлодига сифатли таълим тақдим этиш. Бу мақсадга эришиш учун биз дунёнинг етакчи ўқув юртлари билан ҳамкорликни кенгайтирамиз. Биз Nagoya City University билан ўзаро ҳамкорликни бошлаганимиздан мамнунмиз. Бу ҳамкорлик бизга турли академик нашрлар ва тадқиқотлардан фойдаланиш имкониятини яратади, — деди AKFA Университети ректори Беҳзод Жалилов.

    AKFA Университети хусусий университет бўлиб, у ўз фаолиятини 2019-2020 ўқув йилидан бошлади. Олий ўқув юртида таълим жараёни илғор педагогик ва ахборот технологиялари, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда Жанубий Кореянинг Гачон Университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

    Ҳозирги кунда Гачон Университети тиббиёт йўналишида бакалавриат курсларини таклиф этмоқда. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб AKFA Университети хорижлик ҳамкорлари билан янги йўналишларни очишни режалаштирган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates