Ал-Азҳар университети делегацияси билан Сенатда учрашув бўлди

    Жорий йил 9 сентябрда Сенатда Ал-Азҳар университети делегацияси билан учрашув ўтказилди.

    Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

    Мулоқот давомида иккала мамлакатнинг таниқли исломшунос олимлари, етук мутахассислари, дин соҳаси вакиллари иштирок этаётган «Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларига оид ислом таълимоти меъёрларини ўрганишнинг назарий-тадбиқий жиҳатлари» мавзусидаги ўқув семинарига тўхталиб ўтилди.

    Жумладан, семинар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалий таклифларни илгари суриш, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ижобий тажрибаларнинг ҳаётга татбиқ этилишига хизмат қилиши таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Қайд этиш жоизки, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси Ал-Азҳар университети билан хотин-қизларнинг ҳуқуқларини, саломатлигини таъминлаш, таълим олиш, меҳнат билан шуғулланиш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш масалалари билан кўп йиллик ҳамкорликка эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates